Сурхондарёдаги қўриқхона деярли 9 соат олов ичида қолди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида жойлашган давлат қўриқхонасида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди. Кеча, 23 июль куни 15:50 ларда бошланган ёнғин бугун, 24 июль куни соат 00:35 да ўчирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди 

Қайд этилишича, соат 15:52 да ФВБга 112 тизими орқали Шеробод тумани “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажи қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борган. Ёнғин кечки пайт соат 22:25 да қуршаб олиниб, 00:35 да ўчирилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида очиқ майдонда қуруқ ўт ҳамда эски автомобиль шиналари ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Сурхондарё қўриқхона олов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг