Бухорода ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқарган инспектор майор бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Бухоро вилоятининг Вобкент туманида Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) профилактика инспектори ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолганди. Ушбу инспекторга майор унвони берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов хабар берди.

Вазирлик вакилига кўра, Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, фавқулодда вазиятда кўрсатган жасорати, қатъияти ва касбига садоқати учун капитан Амрилло Расулов муддатидан олдин майор махсус унвони билан тақдирланган.

“У дарёнинг муздек сувига ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган 4 нафар фарзанднинг онасини сўнгги сонияларда қутқариб қолди. Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, фидойилик кўрсатган Вобкент тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси инспектори, капитан Расулов Амрилло Темир ўғли муносиб тақдирланди”, дея ёзган Ғиёсов.

Қайд этиш жоиз, Расулов 29 январь куни соат 16:30 ларда ўзини дарёга отган аёлни кўриб қолган. Тезкорлик билан уни қутқаришга киришган ходим аёлни дарё қирғоғига олиб чиққан ва зудлик билан тез тиббий ёрдам ходимларини чақириб, уни шифохонага етказишган.

Хабарда ёзилишича, ҳозирда аёлнинг аҳволи яхши. У аслида Ғиждувон туманидан бўлиб, 4 нафар фарзанднинг онаси бўлган.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бухоро инспектор маёр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг