“Мен кўчаман”. Ҳайдовчини ҳақорат қилган ЙПХ ходими ишдан олинди (видео)

Crime

−

image

Тошкент шаҳрида ҳайдовчига “Мен кўчаман”, дея муносабатда бўлган ва уни ҳақорат қилган йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Раимов эгаллаб турган лавозимидан четлатилиб, унга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар  қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 20:20 ларда ҳайдовчи пойтахтнинг Шаҳрисабз кўчасида ҳаракат тўғрига йўл белгисига амал қилмасдан чапга қайрилишни амалга оширгани учун йўл-патруль хизмати ходими томонидан тўхтатилган. 

Ўзаро мулоқот вақтида юзага келган тортишувда иккинчи сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори, кичик сержант Раимов одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда фуқарони ҳақорат қилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан хизмат текшируви тайинланиб, Раимов эгаллаб турган лавозимидан четлатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патруль хизмати инспекторини ҳақорат қилган фуқаро 8 суткага қамалган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends