Бухорода эркак рашк сабабли хотинини ўлдириб қўйди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 49 ёшли эркак рашк сабабли хотинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 22 апрель куни соат 12:09 ларда туман ИИБ навбатчилик қисмига “Полвонлар” маҳалласида яшаган 34 ёшли аёл яшаш хонадонида санчиб-кесувчи ўткир тиғли жисмдан етказилган тан  жароҳати  оқибатида вафот этгани тўғрисида хабар  келиб  тушган.

Аниқланишича, марҳума аёлнинг турмуш ўртоғи рашк замирида жанжаллашиб, унга ошхона пичоғи билан бир неча тан жароҳати етказиб, қасддан одам ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сирдарёда турмуш қурганидан кўп ўтмай ўз хотини ва қайнонасини ўлдирган эркак 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Самарқандда эса маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг оёқ-қўлларини боғлаб, устига бензин сепиб, ёқиб юборган 32 ёшли аёл 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг