Бухорода эр хотинини ошхона пичоғи билан ўлдирди
3-саҳифа
−
06 Август 2024 13043 1 дақиқа
Бухоро вилоятида эр хотинини ошхона пичоғи билан ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 30 июль куни Бухоро туманида яшовчи фуқаро Д.А. турмуш ўртоғи К.Р.ни ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдирган. Қотилликка ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда эр хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь