Андижонда эр хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди (видео)
3-саҳифа
−
03 Август
19089Андижонда эр хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 1 август куни соат 08:30 ларда Пахтаобод туманида содир бўлган. Шу туманда яшовчи 1983 йилда туғилган А.Н. оилавий келишмовчилик сабаб турмуш ўртоғи ва қайнонаси билан ўзаро жанжаллашиб, иккаласига темир жисм билан тан жароҳати етказган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида қайнона воқеа жойида, турмуш ўртоғи эса шифохонада вафот этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида машина сотувини эълон қилган йигит мижознинг пулига эга чиқиш учун унга суиқасд қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь