Бухорода 2,1 млрд сўмлик электр ўмарилди
3-саҳифа
−
10:41 969 1 дақиқа
Бухоро вилоятида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Бош прокуратура штаби томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида “K. C. K.” МЧЖга қарашли нотурар бинода ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 1 миллиард 639 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Шунингдек, Жондор туманида фуқаро С.Ж.га қарашли балиқчилик фермасида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Келтирилган зарар дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 505 млн сўмни ташкил қилгани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган эди.
Live
Барчаси