Сурхондарёда 1,9 млрд сўмлик электр ўмарилди
3-саҳифа
−
16 Июнь 1548 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Бош прокуратура штаби томонидан вилоятнинг Қумқўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирида “Ш. М.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 907 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 7,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланганди.
Live
Барчаси