Бухоро ва Самарқандда жами 8 нафар бемор соғайди

Жамият

image
Самарқандда карантин қоидалари юмшатилмайди north_east

Самарқандда карантин қоидалари юмшатилмайди

Бухоро ва Самарқанд вилоятида жами 8 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 6 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бухоро вилоятида 5 нафар, Самарқанд вилоятида эса 3 нафар, жами 8 нафар коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ соғайди. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Бухорода шифо топганларнинг 4 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, Россиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 14 ёш. Ушбу вилоятда шу пайтга қадар 367 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 372 нафарга етди.

Шунингдек, Самарқандда тузалганларнинг 3 нафари (7 ёшли, 31 ёшли ҳамда 78 ёшли) ҳам эркак бўлиб, ушбу вилоятнинг Тойлоқ туманидан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Вилоятда ҳозирга қадар 34 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 37 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 1547 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача вирус юқтирганлар 2217 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 10 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг