Бугун Ўзбекистон Жанубий Корея билан ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги 3-тур доирасида майдонга тушади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари бу сафар Жанубий Корея вакиллари билан баҳс олиб боради. Учрашув “Принс Фейсал бин Фаҳд” стадионида Тошкент вақти билан соат 16:30 бошланади.

Мазкур ёш тоифасида жамоалар сўнгги бор 2023 йилги Осиё ўйинлари ярим финалида  ўзаро тўқнаш келган. Хитойда бўлиб ўтган ушбу учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1:2 ҳисобида Жанубий Кореяга имкониятни бой бериб, мусобақани бронза медали билан якунлаган эди.

Маълумот учун, Саудия Арабистони мезбонлигида ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-турда Ливанга қарши учрашувда Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромовнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи турда эса Равшан Ҳайдаров шогирдлари Эронга қарши баҳсда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳозирда Ўзбекистон 4 очко билан “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё кубоги Равшан Ҳайдаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг