Бугун Тошкентнинг 4 маҳалласи электр тармоғидан узиб қўйилади

Жамият

image

Бугун, 21 июнь пойтахт Тошкентнинг қатор туманларидаги МФЙларнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 21 июнь куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Юнусобод тумани: "Кулол" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
  • Яккасарой тумани: "Х. Сулаймон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
  • Сергели тумани: "Кенгмакон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
  • Миробод тумани: "Файзобод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.

Шунингдек, хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг