Бугун Тошкентнинг 4 маҳалласи электр тармоғидан узиб қўйилади
Local
−
21 June 2023 6698 1 minute
Бугун, 21 июнь пойтахт Тошкентнинг қатор туманларидаги МФЙларнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 21 июнь куни истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: "Кулол" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Яккасарой тумани: "Х. Сулаймон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
- Сергели тумани: "Кенгмакон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Миробод тумани: "Файзобод" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Шунингдек, хабарда юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам маълум қилинган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28