Бу йилдан илк бор четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилди

Жамият

image

Бу йилдан илк бор четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилди. Шу муносабат билан бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди. Бу ҳақда давлат раҳбари Шавкат Мирзиеёв раислигида ўтказилаётган қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, бу йилдан илк бор четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилди. 

Лекин шу пайтгача Пахтачилик кенгаши, Карантин агентлиги, вилоят ҳокимлари бир тўхтамга келиб, қаердан, қандай навли уруғ олиб келиб, қаерга экишни ҳал қилмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди. Умуман, жорий йилда 100 минг гектарда юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўтган йили ғалла ҳосили илк бор 8 миллион тоннага етди. 

Фермерлар манфаатдорлигини янада ошириш учун бу йил ғаллачиликда ҳам янгиликлар қилиниши таъкидланди.

Жорий йилда пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилинади.

Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.


Мақола муаллифи

Теглар

чигит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг