Бу мутлақо мумкин эмас — Мусулмонлар идораси эшак гўшти сотилаётгани ҳақида
Ўзбекистон
−
07 Июнь 2021 14695 1 дақиқа
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида эшак гўшти сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ислом динида эшак гўштини сотиш ва истеъмол қилиш мумкинми, деган саволга жавоб берди.
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу мутлақо мумкин эмас. Чунки шариатда “истемоли ножоиз бўлган нарсанинг савдоси ҳам ножоиз” деган қоида бор. Эшак гўштининг ҳаромлиги “Ҳайбар” ғазоти кунида Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан баён қилинган очиқ ҳақиқатдир. Бунга Имом Бухорий ўз саҳиҳларида Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадис далил бўлади.
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳайбар кунида эшак гўштини ейишдан қайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар”. (Имом Бухорий ривояти)”, дейилади ЎМИ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида “эшаклар қабристони” топилганди. Шунингдек, апрель ойида Қашқадарёда эшак гўштини сотган одамлар қўлга олинганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь