Британия зарурат бўлса, “Толибон” билан ишлайди — Жонсон
Олам
−
21 Август 2021
5780Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон “Толибон” ҳаракати вакиллари билан Афғонистондаги инқирозни дипломатик ва сиёсий йўл орқали ҳал қилишга тайёр эканини маълум қилди.
“Мен одамларни ишонтирмоқчиманки, биз Афғонистондаги вазиятни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилишда давом этамиз ва албатта, агар керак бўлса, “Толибон” билан ишлаймиз”, деган Жонсон.
Шу билан бирга, Британия Бош вазири, “Толибон”нинг баёнотларига ишониш мумкин, деб ҳисоблайди.
“Ўйлайманки, биз одамларни сўзма-сўз тушунишимиз жуда муҳим, умид қиламизки, улар айтганларига эришади”, деган Жонсон.
Шунингдек, Бош вазир Афғонистондаги вазият бироз яхшиланганига ишонмоқда.
“Вазият бироз яхшиланмоқда ва биз Қобул аэропортида барқарорликни кўряпмиз. Кеча биз мингга яқин одамни олиб чиқишга муваффақ бўлдик, бугун яна минглаб одамлар бор ва уларнинг кўплари Буюк Британияга қайтиш учун қонуний ҳуқуқларга эга”, деган кеча, 20 август куни Бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” жорий йилнинг 15 август куни бутун Афғонистон ҳудудини ўз назоратига олганини ва ҳукумат кучлари билан қуролли тўқнашув тугаганини хабар қилди. 19 август куни эса ҳаракат мамлакатнинг Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлганининг 102 йиллиги муносабати билан Афғонистонни Ислом Амирлиги, деб эълон қилди.
2001 йил Афғонистонга кирган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий қисми мамлакатни тарк этди. Ғарб давлатларининг Қобулда қолган кучлари дипломатларни ва ўзларига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш билан банд. “Толибон” сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда 20 йил давом этган уруш тугаганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь