Бразилиянинг собиқ президентида “рак” аниқланди
Олам
−
18 Сентябрь 3851 1 дақиқа
Аввалроқ, Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди. Маълум бўлишича, унга тери саратони ташхиси қўйилган. Бу ҳақда бугун, 18 сентябрь куни “Reuters” хабар берди.
“Текширувлар шуни кўрсатдики, иккита ўсимта тери саратонининг дастлабки босқичи ҳисобланади. Бу муаммо аллақачон олиб ташлаш йўли билан ҳал қилинди, аммо янги “ўчоқлар” йўқлигига ва олиб ташлаш тўлиқ амалга оширилганига ишонч ҳосил қилиш учун мунтазам кузатув зарур”, дейди Болсонарунинг шифокори Клаудио Биролини журналистларга.
Болсонару қусиш, бош айланиши ва паст қон босими туфайли шифохонага ётқизилганди. Ҳозир унинг аҳволи яхшиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суд Жаир Болсонаруни давлат тўнтаришида айблаб, 27 йил ва уч ой қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. У 4 августдан бери уй қамоғида сақланмоқда.
Болсонару 2019 йилдан 2023 йилгача президент лавозимини эгаллаган, ундан сўнг ҳокимият Луис Инасиу Лула да Силвага ўтган. 2023 йил январь ойида Болсонару тарафдорлари сайлов натижаларидан норози бўлиб, мамлакат пойтахти Бразилияда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар уюштириб, ҳукумат биноларини эгаллашга уринган. Намойишлар полиция кучлари томонидан бостирилган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь