79 ёшли аёлни ўлдиришда айбланаётган эркак кимлиги аниқланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Андижонда 79 ёшли аёл жойнамоз устида шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. Қотилликда дастлаб аёлнинг келини гумонланди, кейинроқ эса уни келини эмас, бошқа бир эркак ўлдиргани маълум қилинди.

Бош прокуратура Матбуот котиби мазкур жиноятни содир этишда гумонланаётган шахс мархуманинг собиқ келини билан турмуш қурган 1977 йилда туғилган Э.М. (эркак) эканини маълум қилди.

Ҳозирда унга суднинг ажрими билан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Бош прокуратура

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг