Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ташлагани айтилмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижонда келин ўз қайнанасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилган хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади.

Шунингдек, баёнотда аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳамда ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжудлиги эслатиб ўтилган.

Бош прокуратура Матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

1329

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг