Бош прокурорга ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевга янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 9 август куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Жаҳонгир Жўраевич Ҳотамов Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Ҳотамов 2016-2017 йилларда Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари, 2018 йил февралидан 2020 йил октябрига қадар Хоразм вилояти прокурори ҳамда 2020-2022 йилларда Наманган вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган. У 2022 йилнинг февралидан бугунга қадар Самарқанд вилояти прокурори бўлиб ишлаган. 

Шунингдек, Президент фармони билан адлия катта маслаҳатчиси Шерзод Жалолович Тўхтабоев ҳам Ниғматулла Йўлдошевнинг ўринбосари бўлди.

Шерзод Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Унгача мазкур вазифада Салом Исматович Самадов ишлаган эди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятларига прокурорлар тайинлан эди. Шунингдек, Бош прокурор буйруғи биан адлия катта маслаҳатчиси Икром Шерматович Наримов Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура тайинлов Жаҳонгир Ҳотамов Шерзод Тўхтабоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made