Ўзбекистон Транспорт прокуратурасига янги раҳбар тайинланди

Local

image

Адлия катта маслаҳатчиси Икром Шерматович Наримов Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди. Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан амалга оширилган.

Бунга қадар у 2018 йил ноябрь ойидан буён Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Маълумот учун, Икром Наримов 1971йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2013 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент транспорт прокуратурасида бошлаб, кейинчалик ушбу тизимда турли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Тошкент авиация транспорт прокурори лавозимида фаолият юритган. 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг ўринбосари вазифасини бажарган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic