Уч вилоятга янги прокурорлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятларига прокурорлар тайинланди. Бу ҳақда бугун, 9 август куни Бош прокуроратура ахборот хизмати хабар берди.

Наманган вилояти прокурори лавозимида адлия катта маслаҳатчиси Умрбек Муҳаммадович Мадраҳимов иш бошлади.

Бунгача у Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Вилоятнинг олдинги прокурори Бектош Сойипов эди. Ҳозирча унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Андижон вилояти прокурори этиб адлия катта маслаҳатчиси Маъруфхон Мақсудович Хожаев тайинланди.

Бунгача у Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Аввалги вилоят прокурори Сирожиддин Қаршибоевич Эшқувватов жорий йилнинг 3 август куни Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Самарқанд вилояти прокурори лавозимига эса адлия катта маслаҳатчиси Эшназаров Муродқосим Ҳамзаевич келди.

Бунга қадар у Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи вазифасини бажарган.

Янги тайинловга қадар вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов эди.  У Президент фармонига кўра Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ адлия катта маслаҳатчиси Икром Шерматович Наримов Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Самарқанд Андижон прокурорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг