Боррель Норовга қўнғироқ қилиб, Қорақалпоғистондаги вазиятни сўради

Олам

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель билан телефон орқали мулоқот қилиб, Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Телефон суҳбати кеча, 4 июль куни бўлиб ўтган. 

Унда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. 

Норов Боррелга Қорақалпоғистондаги мавжуд ҳолат, вазиятни беқарорлаштиришга йўл қўймаслик, ушбу ҳудудда тинчлик, осойишталик ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берган.

Шунингдек, жорий йил Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги ўзаро боғлиқлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича вазирлар конференцияси ҳамда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. 

Европа томонининг 2022 йил 25-26 июль Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирокига алоҳида эътибор қаратилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жозеп Боррель

Баҳолаганлар

476

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг