Боғча опанинг бефарқлиги сабаб тарбияланувчи қизнинг қўли синди (видео)

Жамият

image

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова боғча тарбиячиларининг бепарволиги сабаб қизи Миленанинг қўли синиб, жароҳат олганини айтди. Бу ҳақда актриса ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳридаги хусусий боғчалардан бирида содир бўлган. Муҳаммедова ўз саҳифасига жойлаган видеода хонада болалар қаровсиз қолдирилгани ва икки бола тўқнашиб кетиб, оқибатда актрисанинг қизи йиқилиб, қўлини синдиргани тасвирланган. Ходим эса иш вақтида қўлида телефон билан хонага кириб келган. Милена йиғласа, ҳам ерда ётса ҳам унга бепарво бўлган.

“Милана қизимни боғчасида тарбиячиларнинг бефарқлиги сабабли қўли синиб жароҳат олди. Айнан Президент тадбиридан 1 кун олдин гипс қилдик ва эрталаб соат 05:00 да рейс эди. Эрталабгача ухлай олмай боламни тепасида куйиниб чиқдим. Президент тадбирига бормасликни имкони йўқ эди. Мажлисга бориб, атрофдагиларга ҳолатимни билдирмасликка ҳаракат қилдим ва бу менга катта синов ва машаққатли бўлди”, дейди актриса

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова боғчага ўз тарбияланувчиларига бепарволик билан муносабатда бўлгани учун “миннатдорлик” билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда болаларни назоратсиз қолдирган боғча опа ишдан олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг