БМТда Ўзбекистон ташаббуси билан резолюция қабул қилинди

Олам

image

Кеча, 13 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан “Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, ҳужжатда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бош Ассамблеянинг 78-сессияси ва БМТ Иқлим бўйича 28-конференциясида иқлим ўзгаришига ва ерларнинг деградациясига қарши самарали курашиш бўйича билдирган асосий таклифлари ўз ифодасини топган.

Резолюцияга 100 дан ортиқ аъзо давлатлар, жумладан, Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари, Озарбайжон, Австрия, Белгия, Баҳрайн, Венгрия, Германия, Италия, Иордания, Индонезия, Қатар, Хитой, Саудия Арабистони, Латвия, Мўғулистон, Марокаш, Уммон, БАА, Покистон, Португалия, Россия, Корея Республикаси, Туркия, Франция ва дунёнинг турли минтақаларини ифодаловчи бошқа давлатлар ҳаммуаллифлик қилган.

Резолюцияда ўрмонларни барқарор бошқариш ва дарахт ўтқазишнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик афзалликлари ҳар томонлама кўрсатилган. Уларнинг биологик хилма-хилликни ошириш, иқлим ўзгариши ва ҳаво ифлосланиши оқибатларини юмшатиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қўшган ҳиссаси, жумладан. камбағалликка барҳам бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳиссаси алоҳида таъкидланади.

Қайд этилишича, резолюциянинг ўзига хос хусусияти унинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги сўнгги илмий йўналишларга мувофиқлигидир. Экологик тоза ва экотизимга асосланган усуллардан фойдаланган ҳолда биологик хилма-хилликни сақлаш ва кўпайтириш мақсадида БМТга аъзо мамлакатларга дарахт экиш соҳасида аниқ тавсиялар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made