БМТ Россиядан “ўпкасини босиб олишни” сўради

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Россия Украинадаги нишонларга навбатдаги зарбалар беришдан тийилиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда 11 октябрь куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Равина Шамдасани маълум қилди. 

“Биз Россия Федерациясини вазиятни янада авж олишдан сақланишга ва тинч аҳоли қурбонлари ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилишининг олдини олиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз”, дейди у. 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси матбуот котибининг маълум қилишича, Россия ҳарбийларининг Украина инфратузилмасига берган зарбалари оқибатида камида 12 тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бироқ, у бу маълумотни қайси манбадан олганини айтмаган.  

Унинг сўзларига кўра, бу зарбалар халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра, уруш тамойилини бузиши мумкин.  

Унинг таъкидлашича, яқинлашаётган қиш олдидан асосий электр станциялари ва линияларининг шикастланиши тинч аҳолини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан хавотир уйғотади.

Эслатиб ўтамиз, Россия 10 октябрь куни Киев, Днепр ва Украинанинг бошқа бир қатор шаҳарларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. Киевда, шунингдек, Украинанинг бошқа ҳудудларида, жумладан Днепр вилояти, Одесса ва Харьковда эрталаб бир қатор портлашлар содир бўлди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 20 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган. Портлаш оқибатида олтита автомобиль вайрон бўлган, яна 15 таси зарар кўрган. Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 

Ҳужум ортидан АҚШ Жо Байден Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб берилишига ваъда берди.

Шунингдек, Германия Украинага бир неча кун ичида аввал ваъда қилинган тўртта замонавий ўрта масофага мўлжалланган IRIS-T SLM Infra Red Imaging System Tail ҳаво мудофаа тизимидан биринчисини етказиб беради. 

Бугун, 11 октябрь куни эрталаб Украинанинг Винница вилоятидаги Ладижин иссиқлик электр станциясига иккита “Shahed-136” камикадзе дронлари билан ҳужум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Россия-Украина уруши Украинага босқин Киевга ҳужум

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг