Россия Украинага яна ракета “ёғдиришни” бошлади

Олам

image

Украинанинг Винница вилоятидаги Ладижин иссиқлик электр станциясига бугун, 11 октябрь куни эрталаб иккита “Shahed-136” камикадзе дронлари билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги раҳбари Сергей Борзов маълум қилди. Кейинчалик у хабарни таҳрир қилиб, ундан тафсилотларни олиб ташлади ва фақат “снарядлар нишонга тегди” деб ёзиб қўйди.

“Жануб” ҳаво қўмондонлигининг маълум қилишича, 11 октябрга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Николаев вилоятида “Shahed-136” типидаги бешта камикадзе дронини ва Одесса устидан учта учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилган.

11 октабрь куни эрталаб Украинанинг барча ҳудудларида яна ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати фуқароларга ракета зарбалари хавфи ҳақида огоҳлантиришлар юборишни бошлади.

Маҳаллий Telegram каналлари Ривне ва Николаевдаги портлашлар, шунингдек, Одесса, Киев ва Винница вилоятларидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа иши ҳақида хабар бермоқда. Шунингдек, Киев, Николаев вилоятларига ўнлаб ракеталар учирилгани, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаётгани айтилмоқда.

Днепропетровск вилоятининг Кривой Рог шаҳри ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Вилкулнинг маълум қилишича, шаҳарга қарата  20 та қанотли ракеталаручирилди: 10 таси Каспий денгизидан, 10 таси Саратовдан.

Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча берилмади.

Эслатиб ўтамиз, Россия бугун, 10 октябрь куни Киев маркази, Киев вилояти, Днепр, Ивано-Франковск, Харьков, Хмелницкий, Кировоград, Львов, Николаев, Суми, Тернопол,  Винница, Запорожье ва Житомир вилоятларини кучли ракета зарбаларига дучор қилди. Украина бутун мамлакат бўйлаб ҳаво огоҳлантиришини эълон қилди. 

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Ростислав Смирновнинг айтишича, камида 14 киши ҳалок бўлган, 60 га яқин киши жароҳатланган.

Маҳаллий Telegram каналлари хабарига кўра, портлашлар Украина хавфсизлик хизмати маъмурияти биноси ҳудудида, шунингдек, Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Володимирська кўчасидаги кабинетларидан бирида содир бўлган. Киев метросида қизил чизиқда поездлар ҳаракати тўхтатилди, барча ерости станциялари бошпана сифатида ишлайди. 

Россия Президенти Владимир Путин 10 октябрь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан бўлиб ўтган тезкор йиғилишда Украинадаги ҳарбий қўмондонлик, энергетика ва алоқа объектларига оммавий зарба берилганини эълон қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made