Блинкеннинг ёрдамчиси “Чорсу”да ҳасип еди (видео)
Бу қизиқ
−
10 Ноябрь 2023
19262АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга сафари давомида Тошкент шаҳридаги “Чорсу” бозорига борди. Бу ҳақдаги видеони АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилди.
Видеодан кўриш мумкинки, Дональд Луга АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳамроҳлик қилган. Улар дастлаб "Чорсу" деҳқон бозорини айланган. Видеода Дональд Лу ва Жонатан Ҳеникнинг қурут татиб кўргани ва Лу ўзбек тилида “мазза” деганини кўриш мумкин.
Шундан сўнг АҚШ расмийлари Чорсу овқат бозорига ўтган. У ерда америкалик амалдорлар ўзбек миллий таомлари, жумладан, ҳасип, норин, хоним, сомсадан татиб кўрган. Шундан сўнг улар сотувчига ўзбек тилида “раҳмат” деб миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Лу Ўзбекистонга сафари давомида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан учрашувлар ўтказганди.