АҚШ Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини қўллашга тайёрлиги айтилди
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
5189АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Дональд Лу Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов билан учрашди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилган ҳужжатда маълум қилинган.
7 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг учинчи сессиясида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган қатор масалалар кўтарилган.
Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимий қўллаб-қувватлашини, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқланган.
Томонлар Афғонистонда гуманитар фаолиятни давом эттириш ва C5+1 дипломатик формати доирасида конструктив шерикликни мустаҳкамлаш каби минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашган.
Делегациялар савдо ва инвестициялар ҳажмини янада ошириш ва диверсификация қилиш, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни илгари суриш, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, иқлим инқирозини биргаликда ҳал қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги иқтисодий шериклик муҳимлигини қайд этган. Америка томони Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштиришга қаратилган ислоҳотларни олқишлаган.
АҚШ ва Ўзбекистон қадимий санъат, артефактлар ва маданий бойликларнинг ноқонуний савдосига қарши курашда мамлакатларнинг дипломатик алоқаларини мустаҳкамловчи икки томонлама Маданий мерос тўғрисидаги битимни имзолаган.
Делегациялар ишчи гуруҳларнинг экспертлар даражасидаги учрашувларини давом эттириш ниятида. АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик бўйича навбатдаги мулоқот 2024 йилда Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь