Блинкен Лэмми билан бирга Киевга боради
Олам
−
10 Сентябрь
2414Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эртга, 11 сентябрь куни биргаликда Киевга боради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“АҚШ ва Буюк Британия Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам беришда етакчи ҳисобланади. Биринчи кундан бошлаб биз украиналик ҳамкорларимиз томонида турибмиз. Дэвид (Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми) айтганидек, шу ҳафта Киевга бирга борамиз. Менимча, бу Украина учун жуда муҳим давр. Биз Россиянинг совуқ ойлар олдидан энергетика инфратузилмасига ҳужумларини кучайтираётганини кўрмоқдамиз. Бу Путиннинг иссиқлик ва электр энергиясини қуролга айлантириш бўйича қишки режаси”, дейди АҚШ Давлат котиби.
Нашрга кўра, ташрифдан олдинги муҳокамада расмийлар Эроннинг Яқин Шарқ ва Украинадаги таъсирига қарши туриш зарурлиги тўғрисида бир хил фикрда эканини маълум қилган.
"Биз Эроннинг минтақадаги ва ундан ташқаридаги ғаразли ҳаракатларига қарши туриш зарурлигига тўлиқ қўшиламиз", деган Британия Ташқи ишлар вазири.
Унинг таъкидлашича, 10 сентябрь куни расмийлар Теҳронни глобал барқарорликка путур етказгани учун жавобгарликка тортиш истагини биргаликда муҳокама қилган. Шу билан бирга, Блинкен Эрон Украинада фойдаланиш учун Россияга баллистик ракеталар топширганини тасдиқлади ва унинг айтишича, бу Теҳронга қарши муқаррар янги санкциялар киритилишини англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 250 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь