АҚШ Украинага янги ёрдам пакетини эълон қилди
Олам
−
07 Сентябрь
3142АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 250 миллион доллар миқдорида навбатдаги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди. Бу ҳақда кеча, 6 сентябрь куни Пентагон сайтида маълум қилинди.
Киев Вашингтондан Stinger ракеталари, HIMARS кўп учирувчи ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, 155 мм ва 105 мм артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши Javelin ва АТ-4 тизимлари, Bradley пиёда жанговар машиналари, М113 зирҳли транспорт воситалари, патруль қайиқлар ва бошқаларни олади.
Кеча, 6 сентябрь куни АҚШнинг Рамштейндаги ҳарбий базасида Украина Президенти Владимир Зеленский Украина бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида иштирок этди. Тадбирда Германия Мудофаа вазири Борис Писториус ҳам қатнашди.
Учрашувдан сўнг Писториус Берлин Киевга қиймати 150 миллион евро бўлган яна 12 та PzH 2000 русумли ўзиюрар гаубица етказиб беришини маълум қилди. Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинага Америка ёрдамининг навбатдаги пакети ажратилишини эълон қилди.
LiveБарчаси