Бир кунда Озарбайжоннинг 130 ҳарбийси ҳалок бўлди – Қорабоғ

Олам

image

4 кундирки Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон Қуролли кучлари ўртасидан тўқнашувлар давом этяпти. Ўтган вақт ичида ҳар икки томон ҳам кўпгина қурбонлар берди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Арманистон Қуролли кучлари тўқнашувларда кўплаб йўқотишларга учраяпти. Аммо йўқотишлар миқдори ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Ўз навбатида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси Мудофаа қўшинлари вакили Сурен Сарумяннинг маълум қилиишича, Озарбайжон кеча 29 та зирҳли техника ва 11 та дронидан айрилган. Шунингдек, 130 ҳарбий ўлдирилган, 260 нафари яраланган.

Бундан ташқари, Арманистон Қорабоғ ҳарбийлари Озарбайжоннинг 3 та вертолётини уриб туширганини маълум қилди. Аммо расмий Баку буни рад қилди.

Аввалроқ, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев яраланган ҳарбийларни кўргани бориб, Қорабоғда тинчлик ўрнатилиши учун Арманистон босиб олган ерларидан ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши кераклигини айтганди.

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг