Илҳом Алиев Қорабоғда тинчлик ўрнатишнинг ягона шартини айтди
Олам
−
30 Сентябрь 2020
20179Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар Арманистон можароли ҳудуддан ўз кучларини олиб чиқиб кетгач, тўхташи мумкин. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ярадор ҳарбийлар билан учрашувда шундай шартни ўртага ташлади.
“Бизда битта шарт бор – Арманистон Қуролли кучларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиб кетиши керак. Агар Арманистон Ҳукумати бу шартни бажарса. Жанглар тўхтайди, тинчлик ўрнатилади”, деган у Баку шаҳридаги Марказий клиник шифохонада ярадор ҳарбийлар билан учрашув вақтида.
Алиев Арманистон халқи тинчликда яшашни истаса, мамлакат раҳбариятини жавобгарликка тортиши керак деб ҳисоблаяпти.
“Арман халқи менинг сўзларимни тўғри тушунишига ва қабул қилишига ишонаман. Озарбайжон – кўп миллатли мамлакат, бу ерда кўплаб халқлар тинчлик ва фаровонликда яшайди. Минглаб арманлар Озарбайжон ҳудудида яшайди, уларга ҳеч ким ёмон сўз демайди, улар бизнинг фуқароларимиз”, дея таъкидлаган Алиев.
Президентнинг сўзларига кўра, Қорабоғдаги шиддатл жанглар сабаб Баку қурбнлар беряпти. Шунингдек, у халқаро ҳуқуқ Озарбайжон тарафда эканини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Алиев ярадор ҳарбийларни кўришга мамлакат биринчи хоними Меҳрибон Алиева билан бирга борган. Президент шифохонада Қорабоғ тарихан Озарбайжоннинг ҳудуди эканини таъкидлаган.
Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.
Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.
Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди. Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.
LiveБарчаси