Берни Сандерс президентлик пойгасидан чиқди

Олам

image

АҚШ президентлиги учун курашаётган сенатор Берни Сандерс ўз номзодини қайтариб олди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни унинг идораси хабар берди.

"Жорий йилнинг, 8 апрель куни сенатор Берни Сандерс барча ходимлар билан бўлиб ўтган конференцияда президентлик учун курашни тўхтатаётганини эълон қилди", дейилади хабарда.

Сандерс АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байденнинг Демократик партиядан ягона рақиби эди. Унинг ўз номзодини қайтариб олиши Байденни президентлик учун яна бир қадам яқинлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, Берни Сандерс бир қанча чиқишлари билан машҳур. У АҚШ ҳукуматини Исроилга ён босмасликка чақирган. Шунингдек, Сандерс Путинга бу йилги АҚШ сайловларига аралашмаслиги ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг