Беларусдан 150 нафар ўзбекистонлик олиб келинди

Жамият

image

Беларусь пойтахти Минскдан 150 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Беларусдаги вакили Аброржон Раҳмонов маълум қилди.

Ассоциация матбуот котибининг хабар беришича, 10 май куни Uzbekistan Airways томонидан Тошкент–Деҳли–Тошкент ҳаво йўналиши орқали чартер рейс ташкил этилади. Шунингдек, 10 май куни Тошкент–Сеул–Тошкент йўналишида чартер рейс қўйилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонга қайта олмаган ва ҳозирда қийин аҳволда қолган 11 мингга яқин хориждаги ватандошларни Россия, Туркия, Дубай ва бошқа жойлардан олиб келинишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь чартер рейс ўзбекистонли

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг