Россия, Туркия ва Дубайдаги ўзбекистонликлар олиб келинади – Президент

Жамият 18211

Хорижда 11 минг нафар Ўзбекистон фуқароси коронавирус пандемияси сабаб оғир аҳволда қолган. Бу ҳақда бугун,7 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтди.

“Охирги пайтда дунёда ҳар куни 90-100 минг нафар инсон бу вирусни юқтириб олмоқда. Бугунга келиб, унга чалинганларнинг умумий сони қарийб 4 миллионга етди. Минг афсуски, уларнинг 265 минг нафари оламдан ўтди.

Ўзбекистонда касалликка чалинганлар сони 2 минг 269 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 1 минг 624 нафари ёки 72 фоизи соғайди. Айни пайтда шифохоналарда 635 нафар бемор даволанмоқда. Хориждан қайтган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 45 минг фуқаромиз карантинга олинган”, деди Шавкат Мирзиёев.

Президент хориждаги фуқароларни олиб келиш кераклигини, уларнинг 11 мингга яқини анчайин қийин аҳволда қолганини таъкидлаб ўтди. Уларни қайтаргандан кейин ҳам назоратга олиш кераклиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 мартидан эътиборан Ўзбекистонда барча авиақатновлар тўхтатилган ва аэропортлар ёпилган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 858
Рейтинг: 3
t
×