Беларусь ғарбида украиналик ҳарбийлар қўлга олинди
Олам
−
16 Февраль
10304Беларусь ғарбида портловчи моддалари бор диверсантлар қўлга олинди. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг нутқига асосланиб, "РИА Новости" хабар берди.
“Украина фуқароларининг бир қисми учувчисиз самолётлар ёрдамида ботқоқларни кечиб, чегарамизни кесиб ўтиб, биринчи навбатда Россия ва Беларусь ҳудудига қўпорувчилик ниятида портловчи моддаларини ўтказди”, дейди Лукашенко.
Давлат раҳбари махсус хизматлар ва ҳарбийларнинг қўшма операцияси пайтида барча "бузғунчилар" қўлга олингани ҳамда уларнинг орасида беларуслар ҳам борлигини маълум қилган.
Шу билан бирга, Лукашенко Президент ва бутун давлат ҳокимияти тизими Беларусь халқининг қўллаб-қувватлашига муҳтожлигини эслатди.
Унинг таъкидлашича, бундай ҳибсга олишлар ҳафтасига икки-уч марта содир бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко ҳарбийларга беларусликларга қарата ўқ узишга рухсат берганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь