Лукашенко ҳарбийларга беларусликларга қарата ўқ узишга рухсат берди
Олам
−
06 Февраль
23191Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат Қуролли кучлари ички хизмати низомига ҳарбийлар фуқароларга қарши қурол ишлатиш ҳуқуқини олишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритди. Тегишли қарор расмий платформада эълон қилинди.
Қарорга кўра, Қуролли кучлар ички хизмати низомининг 11-моддасига ўзгартириш киритилди.
“Ҳарбий хизматчилар ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришда мавжуд вазият, жиноятнинг хусусияти, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда қурол ишлатиш ҳуқуқига эга”, дейилади низомнинг янги таҳририда.
Ҳужжатга кўра, ҳарбий қурол ишлатишдан олдин фуқарони аниқ ва равшан огоҳлантириши, қоидабузарга белгиланган талабларни бажариш учун етарли вақт бериши керак. Бироқ ҳарбийларнинг ўзи ёки бошқа фуқароларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган, шунингдек, бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Қуролдан фойдаланиш оқибатида фуқаронинг жароҳатланиши ёки ўлими тўғрисида дарҳол тегишли прокурорга, шунингдек дастлабки тергов органига хабар берилади. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчилар умумий ҳарбий низом талабларига мувофиқ ҳаракат қилган бўлса, етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.
Маълумот учун, илгари 11-моддада “Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний куч, махсус восита, қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техникани ўз ваколатлари доирасидан ташқарида қўллаши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади”, деб белгиланганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь