Беларусь ҳам ғарбга санкция қўллаб, янада Россиянинг пинжига кирмоқчи

Олам

image

Аввалроқ, Европа Иттифоқи Беларусга нисбатан навбатдаги санкциялар пакетини эълон қилгани, 30 га яқин жисмоний ва юридик шахслар, жумладан Белавиа авиакомпаниясига ҳам санкция қўлланилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу санкцияларга жавобан Беларус ҳукумати ҳам бир қатор давлатлардан импорт қилишга нисбатан нисбатан чекловларни ўрнатмоқда. Бу ҳақда Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

“Беларуснинг суверенитетига путур етказиш ва Беларусь фуқароларининг фаровонлигини ёмонлаштиришга қаратилган ноқонуний ташқи санкциялар босимига жавобан, Беларусь Республикаси ҳукумати миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун Беларусга қарши ноқонуний санкцияларни қўллаган давлатлардан келган товарларни мамлакатга олиб киришни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди”, дейилади баёнот аввалида. 

Қайд этилишича, ушбу фармон тез орада имзоланади ва кучга киради. Ички бозорни эса дўст мамлакатларнинг ўхшаш товарлари билан тўлдириш бўйича зарур чоралар кўрилади.  

Шунингдек, Ҳукумат Белавиа авиакомпаниясига нисбатан белгиланган санкцияни “авиация саноатининг адолатсиз рақобатга асосланган ноқонуний чекловлари”, деб таърифлаган. Унга кўра, Беларусь ҳам Европа Иттифоқи ва Буюк Британия авиаташувчиларга нисбатан худди шундай чораларни кўради.

“Коллектив Ғарбнинг ташқи босимига қарши туриш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича энг муҳим чора-тадбирлардан бири сифатида Беларусь Республикаси Иттифоқ дастурларини амалга ошириш ва Россия Федерацияси билан иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлаш, шунингдек, Россия Федерацияси билан мустаҳкам савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишда давом этади”, дейилади баёнотда.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг