Байрут фожиаси: Суриштирув бўйича янги маълумотлар берилди

Олам

image

Ливан ҳукумати Байрутдаги портлаш сабабларининг суриштирувларида халқаро экспертларнинг иштироки муҳим деб ҳисобламаяпти. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Муҳаммад Фаҳми маълум қилди, деб хабар бермоқда “Lebanon 24” телеканали.

“Биз Байрутдаги портлашни суриштиришда халқаро экспертлар иштирокига эҳтиёж сезмаяпмиз. Терговчиларимиз керакли лаёқатга эга”, деган вазир.

Бундан ташқари, вазир пойтахтдаги бандаргоҳда нималар бўлаётгани, хусусан, у ерда хавфли модда сақланаётганидан хабари бўлмаганини маълум қилди.

“Юз бераётган ишлар бўйича ҳисоботлар менгача етиб келмаган, мен бу иш ҳақида билмагандим. Чунки ҳар қандай ишга ҳам кўз юммайман”, деган вазир.

Шу билан бирга Байрут порти директори ва Божхона хизмати раҳбари Бадри Дахер божхона ва Жамоат хавфсизлиги бош бошқармаси бандаргоҳдаги хавфли моддаларни олиб кетиш бўйича бир неча марта сўров юборгани айтган.

Ҳозирда бандаргоҳ маъмурияти тўлиғича уй қамоғига олинган. Улар ҳақиқий айбдор аниқланмагунча уй қамоғида қолади. Расмийлар барча суриштирув ишларини 5 кунда якунлашни ваъда қиляпти.

Интерпол Ливан расмийларидан тегишли сўров бўлса, ташкилот тергов ишларига аралашиши мумкинлигини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Байрутда юз берган портлаш оқибатди шаҳарнинг ярми талафот кўрди. 113 нафар одам ҳалок бўлди ва 4 мингдан ортиғи жароҳатланди. Портлаш келтирган зарар 3 млрд доллардан кўпроққа баҳоланяпти. Бандаргоҳда йирик миқдорда аммоний нитрат портлаган. Бу кимёвий модда 2014 йилда Rhosus кемасидан мусодара қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Байрут фожиаси

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made