Байрутдаги портлаш келтирган зарар ҳисобланди. Уч юз мингдан кўп одам уйсиз қолган
Олам
−
05 Август 2020
13026Ливан пойтахти Байрутда юз берган портлаш келтирган зарар 3-5 млрд долларга баҳоланди. Бу ҳақда Байрут губернатори Марвон Аббуд маълум қилди.
Губернаторнинг сўзларига кўра, фалокат натижасида шаҳарда 300 мингга яқин одам бошпанасиз қолган.
Қурбонлар сони 108 нафарга етди. Уларнинг 10 нафари қутқарувчилар. 4 мингдан ортиқ жабрланувчи бор. Кўплаб одамлар ҳамон бедарак йўқолган ҳисобланяпти.
Байрут бандаргоҳининг барча вакили уй қамоғига олинган. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.
Ливан Президенти Мишель Ауннинг маълум қилишича, бандаргоҳда 2750 тонна аммоний нитрат портлаган. Бу модда 2014 йилда Rhosus кемасидан мусодара қилинган.
LiveБарчаси