Портлаш ва норозиликлар ортидан Ливан ҳукумати истеъфога чиқди
Олам
−
10 Август 2020
12192Ливан ҳукумати Байрутда юз берган вайронкор портлаш ортидан бошланган норозиликлар сабаб истеъфога чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Ҳамад Ҳасан маълум қилди.
“Ливан Бош вазири Ҳасан Диаб яқин вақт ичида бизнинг ҳукумат тўлиқ таркибда истеъфога чиққанини эълон қилади”, деди ССВ раҳбари, истеъфо учун ариза топширилганини таъкидлаб.
Эслатиб ўтамиз, мамлакат пойтахти Байрутда юз берган портлаш оқибатларини суриштириш давомида Ҳукумат қабул қилган қарорлар сабабли аҳоли намойишлар уюштириб, вазирликларни эгаллаб ола бошлаганди.
Байрутда бошланган тартибсизликлар натижасида 200 яқин одам жароҳатланди. Оломон Ҳукумат ва парламент биносини ҳимоя қилаётган кучишлатар тузилма ходимларини тошбўрон қилди.
Маълумот учун, Байрутда 4 август куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 ларда бандаргоҳ ҳудудида даҳшатли портлаш юз берди. Портлаш натижасида ҳозиргача 130 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Портлаш кучи таъсирида шаҳарнинг ярими зарар кўрди. Фожиа эпимарказига яқин ҳудудларда бинолар вайронага айланди ва 300 мингдан кўп одам бошпанасиз қолди.
Портлашга 2014 йилда россиялик тадбиркор Игорь Гречушкинга тегишли “Rhosus” кемасидан мусодара қилинган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган аниқланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь