Байрутдаги портлаш етказган зарар 15 млрд доллардан ортиқ – Президент
Олам
−
13 Август 2020
6430Жорий йилнинг 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда юз берган портлаш етказган зарар 15 млрд долларга баҳоланди. Ливан Президенти Мишель Аун Испания қироли Филипп VI билан телефон мулоқоти вақтида шундай маълумотни келтирди.
“Президент Ауннинг таъкидлашича, дастлабки маълумотларга кўра, Ливан етказилган зарар 15 млрд доллардан ошади”, дейилган хабарда.
Испания қироли Ливан халқаига ҳамдардлик ва бирдамлигини билдириб, керакли ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини айтган.
Суғурта компаниялари Байрут бандаргоҳидаги портлаш зарарини тахминан 3 млрд долларга баҳолаган. Байрут губернатори Марон Аббуд шаҳарни таъмирлашга 12-15 млрд доллар кераклигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 4 авгут куни соат 18:30 ларда Байрут портида даҳшатли портлаш юз берди. Натижада ҳозиргача ҳалок бўлганлар 173 нафарга етди. Шаҳарнинг катта қисми портлашдан зарар кўрди. 300 мингдан ортиқ одам уйсиз қолди.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ливан ҳукумати Байрутдаги портлаш етказган зарарни 3 млрдан ошиқ деб баҳолаганди. Портлашга 2014 йилда россиялик тадбиркор Игорь Гречушкинга тегишли “Rhosus” кемасидан мусодара қилинган 2 750 тонна аммиак селитраси туфайли юз берган аниқланди.
Байрутда портлашдан кейин бошланган норозилик намойиши ортидан ҳукумат истеъфога чиқди.
LiveБарчаси