Байденнинг баёнотидан Зеленскийнинг боши осмонга етди
Олам
−
27 Февраль 2021
6601Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден расмий Вашингтон ҳеч қачон Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.
Шу муносабат билан Украина Президенти Владимир Зеленский Жо Байденга Киевни қўллаб-қувватлагани ва Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмагани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'ида ёзган.
"Мен Жо Байдендан кучли хабар учун миннатдорман: Қрим бу – Украина!", деб ёзган Зеленский.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, украиналиклар Американинг Украинани мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ислоҳотлар масалаларида қўллаб-қувватлашини жуда қадрлайди.
Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский Қримни ишғол этмаслик чоралари тўғрисида фармонни имзолаганди.
Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда Украинада бошланган "Майдон" воқеалари вақтида Россия томонидан эгалланган. Ғарб давлатлари РФнинг бу ҳаракатини суверен давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳолаб, унга қарши санкциялар жорий қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь