Байденнинг баёнотидан Зеленскийнинг боши осмонга етди

World

image

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден расмий Вашингтон ҳеч қачон Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олмаслигини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.

Шу муносабат билан Украина Президенти Владимир Зеленский Жо Байденга Киевни қўллаб-қувватлагани ва Қримнинг Россияга қўшилишини тан олмагани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter'ида ёзган

"Мен Жо Байдендан кучли хабар учун миннатдорман: Қрим бу – Украина!", деб ёзган Зеленский. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, украиналиклар Американинг Украинани мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги, мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ва ислоҳотлар масалаларида қўллаб-қувватлашини жуда қадрлайди. 

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский Қримни ишғол этмаслик чоралари тўғрисида фармонни имзолаганди.  

Эслатиб ўтамиз, Қрим 2014 йилда Украинада бошланган "Майдон" воқеалари вақтида Россия томонидан эгалланган. Ғарб давлатлари РФнинг бу ҳаракатини суверен давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳолаб, унга қарши санкциялар жорий қилган.


Rate Count

236

Rating

3

Rate this article

Share with your friends