Байден Зеленскийнинг таклифини қабул қиладими? Оқ уй жавоб берди

Олам

image

Аввалроқ, Украина етакчиси Владимир Зеленский телефон орқали суҳбат чоғида АҚШ Президенти Жо Байденни “имкон қадар тезроқ” Киевга келишга таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер журналистларга Жо Байденнинг Украинага ташрифи эҳтимоли ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини маълум қилди.  

“Менда режалаштирилган саёҳатлар ҳақида ҳали эълон қиладиган ҳеч нарса йўқ”, дейди Жан-Пьер.

У таклифни қабул қилишни тасдиқлаш ёки рад этишдан бош тортган. Маҳаллий ОАВ АҚШ маъмурияти манбаларига таяниб, Байденнинг Украинага бориши эҳтимолдан йироқ эканини эълон қилган.

Қайд этиш керакки, Украина атрофидаги вазият кун сайин ўзгариб бормоқда. АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти. АҚШ Президенти Байден шахсан ўзи Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилишни бошлаган.

Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш ниятида эмаслигини айтмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Байден

Баҳолаганлар

463

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг