Байден ва Макрон Эрон ядро муаммосини биргаликда ҳал қилмоқчи
Олам
−
25 январ 2021 5839 1 дақиқа
Франция ва АҚШ Президентлари Эммануэль Макрон ҳамда Жо Байден телефон орқали мулоқот қилган. Давлат раҳбарлари мулоқот чоғида Яқин Шарқдаги муаммоларни биргаликда ҳал қилишга келишиб олган. Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
"Улар Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун биргаликда ишлаш истагини билдиришди", дейилган хабарда.
Хабарда таъкидланишича, гап Эрон ядро дастури ва Ливандаги вазият ҳақида борган.
Умуман олганда, суҳбатдошлар "халқаро хавфсизлик билан боғлиқ мавзуларда бир-бирлари билан жуда ҳамфикр эканликларини" таъкидлаган.
Аввалроқ, Жо Байден Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан телефон орқали суҳбатлашиб, кўришишга келишиб олганди.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Вашингтонда AҚШ Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август