Президент Байден биринчи қайси давлатда меҳмон бўлиши ойдинлашди
Олам
−
23 Январь 2021
17490АҚШ Президенти Жо Байден Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда CBS'га асосланиб хабар берилган.
Манбага кўра, музокаралар давомида томонлар икки мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилган.
Бундан ташқари, Канада ва Америка раҳбарлари мудофаа соҳасида, шунингдек, энергетика ва Арктика масаласида ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги тўғрисида келишиб олган.
Шунингдек, сиёсатчилар келаси ой эпидемиологик вазият шароитида имкон қадар тезроқ шахсий учрашув ўтказишга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни Вашингтонда AҚШ Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди.
LiveБарчаси