Расман: Жо Байден АҚШ Президенти бўлди
Олам
−
20 Январь 2021
8666Айни вақтларда Вашингтонда AҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден ва вице-президент Камола Ҳарриснинг инаугурация маросими бўлиб ўтяпти.
Маросимда дастлаб сайланган вице-президент Камола Ҳаррис қасамёд қабул қилди ва расман янги лавозимга киришди. У АҚШ тарихидаги биринчи аёл вице-президент бўлди.
Ҳаррисдан кейин Жозеф Байден АҚШ Президенти сифатида қасамёд қилди. Байден расман АҚШнинг 46-президенти бўлди.
“Мен, кичик Жозеф Робинетт Байден тантанали равишда қасамёд қиламанки, Америка Қўшма Штатлари Президенти вазифаларини сидқидилдан бажараман ва Америка Қўшма Штатлари Конституциясини бор кучим билан қўллаб-қувватлайман, қўриқлайман ва ҳимоя қиламан. Худо менга ёрдам берсин”, дея қасамёд келтирди Байден бир қўли билан Инжилни ушлаган ҳолда.
Сайловда мағлуб бўлган Дональд Трамп тарафдорлари томонидан 6 январь куни Капитолийда бўлиб ўтган тартибсизликлар туфайли тадбирни ўтказишда жиддий хавфсизлик чоралари кўрилган. Вашингтонга 25 минг ҳарбий келтирилган.
Инаугурация маросимида Дональд Трампнинг ўзи иштирок этмаяпти. У маросимдан бир неча соат олдин Вашингтонни тарк этди.
Демократ, собиқ вице-президент, оқсоқол сиёсатчи Жо Байден AҚШнинг 46-президенти бўлади. У 78 ёшида учинчи уринишда Оқ уйнинг овалсимон идорасини қабул қилиб оляпти ва тарихда энг кекса давлат раҳбари сифатида қолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь