Байден Украина бўйича тинчлик саммитига бормайди
Олам
−
04 Июнь
6146АҚШ вице-президенти Камола Ҳаррис 15 июнь куни Украина томонидан уюштирилган тинчлик саммити бўлиб ўтадиган Швейцариянинг Люцерн шаҳрига боради. Бу ҳақда Оқ уйда хабар берилди.
“Вице-президент маъмуриятнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги ҳамда БМТ Низоми тамойиллари асосида адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга содиқлигини таъкидлайди”, дейилади пресс-релизда.
Ҳаррисга саммитда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан ҳамроҳлик қилади.
Швейцарияда 15-16 июнь кунлари Украинада тинчликка эришиш йўлида мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини муҳокама қилиш режалаштирилган саммит бўлиб ўтади. Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, томонлар учрашувда, жумладан, ядровий ва озиқ-овқат хавфсизлиги, шунингдек, “ҳамма учун” формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмашиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Саммитга 160 дан ортиқ давлат таклиф этилган. Россия таклифнома олмади.
Зеленский АҚШ Президенти Жо Байденнинг саммитда қатнашмаслик қарорини танқид қилди.
“Менимча, бу унчалик кучли ечим эмас. Менимча, Президент Байден тинчлик саммитига муҳтож ва АҚШнинг жавобини кўраётган бошқа етакчилар керак. Унинг йўқлиги Путин томонидан фақат ўрнидан туриб олқишланади”, дейди Украина Президенти.
“Bloomberg” маълумотларига кўра, Байден саммитни ўтказиб юборади, чунки бу унинг Калифорниядаги сайлов кампанияси учун маблағ йиғиш тадбирига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой ва Саудия Арабистони мазкур конференцияда иштирок этмаслиги хабар қилинганди.