Хитой Украина бўйича тинчлик саммитида қатнашмайди

Олам

image

Хитой Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик конференциясида иштирок этмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, "Reuters" хабар берди.

Манбаларнинг айтишича, Пекин таклифни рад этган, чунки унинг иштирок этиш шартлари бажарилмаган. Хитой бу ҳафта дипломатларга бажарилмаган шартлар орасида конференцияни Украина ва Россия томонидан тан олиниши, унда тенг иштирок этиши ва барча таклифларнинг адолатли муҳокама қилинишини айтган.

Швейцария ҳукумати 15-16 июнь кунлари Бургенсток курортида Украина бўйича конференция ўтказишни режалаштирмоқда. Швейцария расмийларига кўра, ушбу учрашувга таклиф қилинганлар орасида Россия Федерацияси йўқ. Россия Президенти Владимир Путин аввалроқ агар улар мамлакатни у ерда кўришни истамаса, Россия конференцияда қатнашишни сўрамаслигини айтган.

Маълумот учун, Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича саммитга Россиядан ташқари 100 дан ортиқ давлат ва ташкилотлар таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Москва ҳали ҳам Россия тажовузкорлиги билан боғлиқ келаси ой режалаштирилган “тинчлик саммити”ни издан чиқаришга уринаётганини, Кремль давлатларга ушбу учрашувда қатнашмаслик учун босим ўтказаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Украина Швейцария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг